Тезкор: Пригожин ўтирган самолёт ҳалокатга учраб, у қурбон бўлгани айтилмоқда
Олам
−
23 Август 2023
22498Бугун, 23 август куни Embraer бизнес-жети Россиянинг Твер вилоятида ҳалокатга учради, бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Embraer самолёти Шереметьеводан Санкт-Петербургга учаётган эди. Самолёт бортида уч учувчи ва етти нафар йўловчи бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, воқеа Куженкино қишлоғи яқинида содир бўлган.
Ўз навбатида, фавқулодда хизматлар ТАСС агентлигига тўрт кишининг жасади топилганини маълум қилганч Шунингдек, у самолёт ерга урилганда ёниб кетганини, у ярим соатдан камроқ вақт давомида парвоз қилганини қўшимча қилган.
Федерал ҳаво транспорти агентлиги ҳалокат юзасидан текширув бошлади. Департаментнинг хабар беришича, самолёт бортидаги йўловчилар орасида Евгений Пригожин ҳам бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь