Путин Пригожиннинг дафн маросимига борадими?

Олам

image

“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожиннинг дафн маросими ҳақида Кремлда ҳеч қандай маълумот йўқ, унда Россия Президенти Владимир Путиннинг иштирок этиши “кўзда тутилмаган”. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга берган интервьюсида маълум қилди. 

“Президентнинг ҳозир бўлиши кўзда тутилмаган, бизда дафн маросими ҳақида аниқ маълумот йўқ, бу масала бўйича қарорни қариндошлар ва дўстлар қабул қилади, бу ерда уларсиз ҳеч нарса дея олмаймиз”, дейди Песков. 

Эслатиб ўтамиз, 23 август куни Россиянинг Тверь вилоятида ҳалокатга учраган самолёт бортида “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин ва унинг ҳаммуассиси Дмитрий Уткин бўлгани, бортдаги барча 10 йўловчи ҳалок бўлгани айтилганди. 24 август куни Россия Президенти Владимир Путин самолёт ҳалокатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган ва Пригожинни истеъдодли тадбиркор, бироқ тақдири оғир инсон бўлгани ва ҳаётида жиддий хатоларга йўл қўйганини қайд этганди. Ғарб давлатлари етакчилари ва расмийлари эса мазкур ҳалокат ортида Путин турганини истисно қилмаслигини айтган. 

Масалан, Еврокомиссия “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожиннинг ўлими ҳақидаги маълумотларнинг ишончлилигига шубҳа қилаётган бўлса, Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий эндиликда “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси устидан назорат тўғридан-тўғри Путинга ўтишини тахмин қилмоқда.

Кеча, 27 август куни Россия Федерацияси Тергов қўмитаси “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожинни Тверь вилоятидаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганини тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Евгений Пригожин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг