Президентнинг куёви Ғазо бўйича музокараларда қатнашиши мумкин
Олам
−
08:42 1875 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трампнинг куёви ва Ғазо бўйича музокараларда иштирок этаётган Жаред Кушнер келаси ҳафта Исроилга бориши мумкин. Бу ҳақда бугун, 14 август куни масаладан хабардор манбага таяниб, “Reuters“ хабар берди.
Кушнернинг эҳтимолий ташрифи Ғазодаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокаралар давом этаётган бир пайтга тўғри келмоқда. Трамп маъмурияти томонидан таклиф қилинган режа Исроил қўшинларининг Ғазодан босқичма-босқич чиқиши ва ҲАМАСнинг қуролсизлантирилишига асосланган.
Бироқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАС тўлиқ қуролсизлантирилмагунча Ғазодан қўшинларни олиб чиқишга рози эмаслигини билдирган. ҲАМАС эса режани қабул қилганини, аммо уни амалга ошириш Исроилнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқлигини айтган.
Трамп маъмурияти вакиллари ҳозирда режани амалга ошириш муддатлари ҳамда Исроил қўшинларининг чиқиши масалалари бўйича томонлар билан музокараларни давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалоқ 2025 йилнинг октябрь ойида Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида ўт очиш тўхтатилганидан бери 1200 дан ортиқ фаластинлик Исроил кучлари томонидан ўлдирилгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси