Исроил армиясида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кескин кўпайди – ОАВ

Олам

−

visibility903 timer1 дақиқа

image

Жорий йил бошидан буён ўз жонига қасд қилган Исроил армияси ҳарбий хизматчилари сони 23 нафарга етди. Бу сўнгги 16 йил ичидаги энг юқори йиллик кўрсаткич бўлди. Бу ҳақда “Haaretz” газетаси хабар берди. 

Нашринг ёзишича, сўнгги йилларда мамлакат Қуролли кучлари сафида ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари сони ортиб бормоқда.

Нашр маълумотларига кўра, 2026 йил бошидан буён ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган 23 нафар исроиллик ҳарбий ўз жонига қасд қилган. Ушбу кўрсаткич сўнгги 16 йилдаги рекорд натижага айланган.

Мақолада айтилишича, Исроил армиясида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари 2023 йил октябрь ойида Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг кўпая бошлаган.

Ғазодаги ҳарбий операция бошланишидан олдинги ўн йил давомида исроиллик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилишнинг ўртача йиллик сони 12 та ҳолатни ташкил этган.

2023 йил октябрь ойидан йил охиригача етти нафар ҳарбий хизматчи ўз жонига қасд қилган бўлса, 2024 йилда уларнинг сони 21 нафарга, 2025 йилда эса 22 нафарга етган.

Исроил оммавий ахборот воситаларида келтирилган баҳолашларга кўра, ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг ортиши Ғазо секторидаги узоқ давом этган ҳарбий операцияларнинг оғир психологик оқибатлари, жумладан, посттравматик стресс бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг