Президент Трампга раҳмат! – Трамп ўзига ўзи миннатдорчилик билдирди

Олам 11143
image

Бугун, 2 июнь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Миннеаполисда тартибсизликлар олди олинганини маълум қилиб, ўзига раҳмат айтди. Бу ҳақда Президент Twitter'da пост қолдирди.

"Кеча Вашингтонда ҳеч қандай муаммо бўлмади. Кўплар ҳибсга олинди. Барча яхши ишлади. Оғир қуролланган ҳарбийлар. Ҳукмронлик. Миннеаполисда ҳамма нарса ажойиб (Президент Трампга раҳмат!)" , деб ёзди Трамп.

АҚШда афро-америкалик Жорж Флойдни Миннеаполисдаги полиция ходими ўлдириб қўйиши муносабати билан мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари бошланиб кетди. Ҳозирда 40 та шаҳар, шу жумладан пойтахт Вашингтонда комендантлик соати жорий қилинган.

Ўтган ҳафта Флойднинг ўлимида иштирок этган полиция ходими Дерек Човин ишдан бўшатилган ва қотилликда айбланган. Фожиа юз берган жойда яна уч нафар полиция ходими ишдан четлатилган.

Тартибсизликлар Оқ уй атрофида ҳам бўлиб ўтди. Ушбу вақт давомида Президент Трамп бункерга олиб тушилди. Шунингдек, намойишлар Европагача етиб борди. Берлин ва Лондон аҳолиси кўчаларда ўз норозиликларини билдиришган.

Аввалроқ, Флойд ўлимининг сабаби маълум қилинган эди.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 305
Рейтинг: 2.9
t
×