Президент Хоразмдан Тошкентга қайтиб келди. Сафар тафсилотлари қандай?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни Хоразм вилоятига жўнаб кетган эди. Икки кун мобайнида Президент вилоятдаги бунёдкорлик, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик бўйича бажарилаётган ишлар билан танишди. Шавкат Мирзиёев бугун, 13 декабрь куни Хоразм сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташрифини Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонадан бошлади. Бу ерда “Red Star Oxus” масъулияти чекланган жамият томонидан 205 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига ташкил этилган, “бешинчи авлод” технологиясига эга иссиқхона фаолияти билан танишди.

Шундан сўнг, Президент Урганчдаги Германия, Италия, Туркия каби давлатлардан келтирилган тикувчилик дастгоҳлари билан жиҳозланган технопаркда бўлди

Бугун, 13 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида Хоразм вилояти фаоллари ва тармоқлар мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказди.

“Хоразмга бу йил иккинчи марта келяпмиз. Мақсад – сизларнинг кўзларингизга қараб, вилоятдаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, яна нима имкониятлар бор, қандай тартиб, қандай кўмак керак, нима натижа бўлади, деган саволларни қўйиб мулоқот қилиш. Баландпарвоз гаплар билан иқтисодиётни юритиб бўлмайди. Муаммони билсак, қарор тўғри, адолатли бўлади” деди Президент.

Шавкат Мирзиёев вилояти фаоллари ва тармоқлар мутасаддилари иштирокидаги йиғилиш Амударё устида Хоразмни Қорақалпоғистон билан боғлайдиган кўприк қурилишини маълум қилди.

“Қийин даврда, мураккаб шароитда яшаяпмиз. Ана шу шароитда ҳар бир туман, ҳар бир маҳалланинг ўз ўрни, марралари бор. Хоразмнинг марраси баланд бўлиши керак”, дейди Президент.

Шунингдек, ушбу йиғилишда Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманидан Шовот туманигача 79 километрлик темир йўл қурилишини маълум қилди.

Сафар сўнггида Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди.

Хабарга кўра, Президент уйнинг шоурумини кириб кўрган. Мебеллар, муҳандислик тармоқларининг сифатига эътибор қаратган. Кўп қаватли уйларга малакали хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Хоразм

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг