Шавкат Мирзиёев Урганчдаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи давомида Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, бу ерда ҳар бири 54 квартирали тўртта 9 қаватли турар жой қурилмоқда. Монолит усулида, энергиятежамкор қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда бунёд этилмоқда. Хонадонлар тайёр ҳолда топширилади. Яқин ойларда бу ерга аҳоли кўчиб келиб, ҳудуд замонавий мавзелардан бирига айланади.

Хабарга кўра, Президент уйнинг шоурумини кириб кўрган. Мебеллар, муҳандислик тармоқларининг сифатига эътибор қаратган. Кўп қаватли уйларга малакали хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берган.

Шу ерда Хоразмда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари, хусусан, Урганч шаҳридаги “Binary” халқаро университети учун янги бино барпо этиш, автомобиль йўлларини таъмирлаш, кўприк қуриш, коммунал хизматларни яхшилаш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилган.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи якунланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Хоразм

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг