Президент Қораўзак туманидан Шовотгача темир йўл қурилишини айтди
Жамият
−
13 Декабрь 2020
6450Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти фаоллари билан ўтган йиғилишда долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар муҳокама қилинди. Қораўзак туманидан Шовот туманигача 79 километрлик темир йўл қурилиши айтилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Амударё устида Хоразмни Қорақалпоғистон билан боғлайдиган 413 метрлик кўприк, Қораўзак туманидан Шовот туманигача 79 километрлик темир йўл қурилади. Йиғилишда келгуси уч йилда 2 минг 370 километр ички йўлларни таъмирлаш вазифаси қўйилган.
Президент иштирокидаги учрашувда ижтимоий масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Келгуси йили вилоят бўйича 2 минг хонадонли 100 та кўп қаватли уй-жой барпо этиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича топшириқлар берилган.
Шунингдек, таълим, тиббиёт, маданият соҳаларини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар белгиланган. Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда хоразмлик ёшлар билан алоҳида суҳбатлашиб, таклифлар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берган.