1 апрелдан ИИВ ходимларининг маоши оширилади – Президент фармони

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, барча ички ишлар ходимлари маоши 30 фоизга, маҳаллада хизмат ўтовчиларники эса 60 фоизга оширилиши ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони билан ички ишлар органлари ходимларининг ойлик маошлари 3 босқичда оширилиши маълум қилинди.

  • 1-босқич: жорий йил 1 апрелдан;
  • 2-босқич: жорий йил 1 сентябрдан;
  • 3-босқич: 2022 йилдан бошлаб.

Фармонга мувофиқ учинчи босқич якунига кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи ходимлар, жумладан профилактика инспекторларининг бир ойлик маошлари қарийб 10 миллион сўмни ташкил қилиши мумкин.

Фармонга кўра, ички ишлар органлари таянч пунктлари тугатилиб, уларнинг негизида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти босқичма-босқич ташкил қилинади.

Аввалроқ, 1 апреддан халқ таълими тизимидаги баъзи ходимларнинг маоши оширилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ фармон

Баҳолаганлар

1876

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг