1 апрелдан айрим халқ таълими тизими ходимларининг маоши оширилади
Жамият
−
27 Март 2021
183471 апрелдан халқ таълими тизими методистлари ҳамда Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбарлари иш ҳақлари оширилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги методистларнинг иш ҳақи миқдори — олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилиши белгиланган.
Шунингдек, Президентнинг “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб умумтаълим муассасаларининг Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари — Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбарининг иш ҳақи миқдорини умумтаълим мактабининг олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчиси базавий тариф ставкасига тенглаштириш кўрсатилган.
Ушбу Фармон ва Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Хaлқ тaълими вaзирлиги, Бaндлик вa меҳнaт муносaбaтлaри вaзирлиги, Мaдaният вaзирлиги, Жисмоний тaрбия вa спорт вaзирлиги, Президент, ижод вa ихтисослaштирилгaн мaктaблaрни ривожлaнтириш aгентлигининг “Халқ таълими, маданият ва спорт муассасалари педагог ва раҳбар ходимларининг базавий тариф ставкалари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида” қaрорида ушбу лавозимларнинг базавий тариф ставкалари оширилиши белгиланган.
"Ҳозирги кунда, мазкур масала юзасидан жойларда тушунмовчиликлар ва ҳар хил талқинлар бўлаётганлиги муносабати билан Халқ таълими вазирлиги томонидан жойларга қўшимча тарзда расмий кўрсатма хат ҳам юборилди", дейилади хабарда.
Унга кўра:
- 2021 йил 1 апрелдан бошлаб умумтаълим муассасаларининг Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари — Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбарининг иш хақи миқдори умумтаълим муассасаларининг барча гуруҳлари учун ягона 2 090 399 сўм ҳамда методистлар учун 2 881 828 сўм этиб белгиланганлигини жойларга етказиш;
- мазкур лавозимлар учун жорий йил апрель ойи аванс тўловларини оширилган иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш ва тўлаш;
- жойларда ушбу лавозимлар учун белгиланган иш ҳақи тўловлари бўйича муаммолар ва ноаниқликлар юзага келганга зудлик билан бартараф этиш ва тегишли тушунтириш ишларини олиб бориш;
- бир ҳафта муддатда юқоридаги топшириқлардан келиб чиқиб амалга оширилган ишлар юзасидан вазирликка ёзма ахборот тақдим этилиши каби вазифалар ҳудудий халқ таълими бўлинмалари раҳбарларига юклатилди.
LiveБарчаси