ХТВ мактабларда Янги йилни нишонламаслик бўйича берган баёнотини рад этди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги мактабларда болалар хавфсизлиги ҳамда турли пул йиғимларининг олдини олиш мақсадида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ айрим чекловлар  жорий қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда Ўзбекистон Республикасига Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёни ҳамда Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан жорий йилда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида таълим муассасалари ҳудудида Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш мумкин эмаслиги айтилганди.

Бироқ орадан кўп ўтмай ХТВ умумтаълим мактабларида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар йўқлигини айтиб чиқди.

Вазирликнинг мактабларда Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ хабарномага берган қўшимча изоҳида ХТВ томонидан умумтаълим мактабларига Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ чеклов юзасидан тегишли хати нотўғри талқин қилинганини таъкидлаган.

“Умумтаълим мактаблари ҳудудида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмаслигини билдирамиз.

Шу билан бирга мактабларда пул йиғимлари ҳамда ота-оналарнинг эътирозларини олдини олиш мақсадида ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шаҳобчаларида мактаб ўқувчиларига Янги йил байрамини ўтказиш тавсия этилмайди.

Республика махсус комиссиясининг турли хил корпоратив байрам ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ тақиқлар вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотларига тадбиқ этилганлигини маълум қиламиз”, дейилади ХТВ изоҳида.

Аммо вазирликнинг бу изоҳи дастлабки баёнотни буткул рад этмоқда. Негаки биринчи баёнотда вазирлик томонидан умумтаълим мактабларида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ тақиқланувчи ҳолатлар аниқ кўрсатилганди. Улар орасига қуйидагилар киритилганди:

•    юқори синф ўқувчилари иштирокида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирларни режалаштириш ва ўтказиш;

•    байрам билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш мақсадида ота-оналардан турли ҳил ноқонуний пул йиғимларини амалга ошириш;

•    мактаб фойеси ва синф хоналарини сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш (ўқувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклар бундан мустасно).

Истисно тариқасида бошланғич синф ўқувчиларига синф раҳбари ҳамда ота-оналар иштирокида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, ўз синф хоналарида, дарс машғулотларига ҳалақит бермаган ҳолда байрам тадбирларини ўтказиш ҳамда мактаб ҳовлисида янги йил арчасини безатишга рухсат берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ХТВ Янги йил

Баҳолаганлар

491

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг