Президент Администрациясидаги шўъба мудири вақтинча ССВга ишга ўтди
Жамият
−
09 Январь
8682Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти соғлиқни сақлашни ривожлантириш шўъбаси мудири Даврон Султонов зиммасига Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифаси юклатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Қаюмович Шодмонов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиққан. Шу муносабат билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорига асосан унинг вазифасини вақтинчалик бажариш Даврон Тоҳирович Султонов зиммасига юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 январь куни собиқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов лавозимидан озод қилинганди. Унинг ўрнига Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Худаёров Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.