Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
04 Январь 2024 27115 1 дақиқа
Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олингани ҳақида хабар бергандик. Президент фармонига кўра, Худаяров Асилбек Анварович Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълумот учун, Асилбек Худаяров муқаддам соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлган. Кейинги йилларда Президент Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси раҳбари сифатида ишлаган. 2023 йилнинг октябрида Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Шу пайтгача Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2022 йил декабридан буён Амрилло Шодиевич Иноятов бошқариб келаётганди.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь