Президент 160 кишини давлат ҳисобидан Ҳажга юбориш бўйича қарорни имзолади

Олам 2329
image

Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 160 нафар туркманистонликларни давлат ҳисобидан Ҳаж зиёратига юборишга оид қарорни имзолади. Мазкур ҳужжат жорий йилнинг 2 август куни қабул қилинган бўлиб, зиёратчилар 5-25 август кунлари оралиғида Саудия Арабистонига юборилиши қайд этилган. 

160 нафар зиёратчилар Президент қарорига кўра, “Боинг 737-800” махсус рейсида Саудия Арабистонига йўл олади. 

Туркманистонда Ҳаж зиёратига давлат ҳисобидан юбориш билан боғлиқ анъана 2000 йилдан буён давом этиб келмоқда. 2007 йилда иқтидорга келган Гурбангули Бердимуҳамедов ушбу анъанани сақлаб қолган. 

ОАВнинг қайд этишича, 2018 йилда давлат ҳисобидан Ҳаж зиёратига юборилганлардан бири – 70 ёшли туркманистонлик зиёратчи Макка шаҳрида вафот этган. 

Гурбангули Бердимуҳамедов расман 15 июлдан 15 августга қадар таътилда бўлишига қарамай, вақти-вақти билан айрим ҳужжатларни имзоламоқда. 

Президент таътил даврида илк бор 24 июль куни телевидение орқали кўриниш берди. 4 август куни эса у таътилни қандай ўтказаётгани ҳақида кўрсатув эфирга узатилди

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 2.8
Будьте в курсе событий!
×
×