Постсовет макони қийин даврни бошдан кечирмоқда – Лукашенко

Олам

image

Айни вақтда постсовет макони қийин даврни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда Беларусь резиденти Александр Лукашенко Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти бош котиби Имангали Тасмагамбетов билан учрашувда сўз очган. 

“Минскдаги ҳарбий-сиёсий ташкилот доирасидаги ушбу тадбир КХШТга аъзо давлатлар мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни кучайтиришга хизмат қилади, деб умид қиламан”, деган у 23 ноябрь куни Минскда бўлиб ўтадиган КХШТ йиғилишига ишора қилиб.

Унинг сўзларига кўра, КХШТ мамлакатлари йиғилиши муносиб ўтиши керак.  

Унинг қўшимча қилишича, постсовет маконида ҳозир қийин давр, у баъзи зиддиятли вазиятлар, жумладан, ташкилот масъулияти соҳасида ҳам характерлидир. 

“Биз постсовет ҳудудида қийин даврни бошдан кечирмоқдамиз”, дейди Лукашенко.

Лукашенко Марказий Осиёнинг жанубида Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги зиддиятни бартараф этиш мумкин бўлгани, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги қарама-қаршилик ҳам якунланганига ижобий баҳо берган.

“Биз келажак ҳақида – у ерда икки давлат ҳаётини қандай тартибга солиш ҳақида ўйлашимиз керак”, дейди Беларусь фуқароси. 

Унинг сўзларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги муаммолар кўп йиллардан бери тўпланиб келмоқда, булар “узоқдан бери давом этаётган оғриқли нуқталар”. 

“Аммо бу борада ижобий ўзгаришлар бўлди. Бу биз [КХШТга] раислик қилганимиз учун эмас.  Аммо бу даврда яхши қадамлар ташланди, шундай вақт келдики, ҳаракат ва постсовет ҳудудида вазиятни тинчлантириш тенденцияси пайдо бўлди”, дейди Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Беларусь фуқароси Александр Лукашенкога телефон орқали 23 ноябрь куни Минскда бўлиб ўтадиган КХШТ йиғилишида қатнашмаслигини маълум қилганди. Бундан хабар топган Кремль Пашиняннинг бу қароридан афсусда эканини билдирган. Никол Пашинян эса КХШТ республикадаги ўз масъулият зонасини белгилашдан бош тортаётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made