Портлаш оқибатида етказилган зарарни қоплаш ишлари бошланди

Жамият

image

Тошкент шаҳар Сергели туманида юз берган кучли портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни тўлиқ бартараф этиш ҳамда жароҳатланганларга ёрдам бериш баробарида, ҳодиса оқибатида етказилган зарарни баҳолаш ва босқичма-босқич қоплаш юзасидан ишлар бошланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.

“Бугун тунда содир бўлган ёнғинни тўлиқ бартараф этиш ҳамда жароҳатланганларга ёрдам бериш баробарида, фавқулодда ҳодиса оқибатида етказилган зарарни баҳолаш ва босқичма-босқич қоплаш юзасидан ишлар бошланди. Ҳозирда, мол-мулкига зарар етган фуқароларнинг мурожаатлари 1205 қисқа рақами орқали қабул қилинмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни тунда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Қурувчилар” даҳасида "Inter Logistics" МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш юз берди. Ҳали-ҳамон ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

Воқеа жойида Миллий гвардия отряди ишламоқда. Шунингдек, портлаш оқибатида 17 ёшли йигит вафот этди. 

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов, Бош вазир Абдулла Арипов етиб борган. Портлаш зарарлари қопланиши маълум қилинди.

Содир бўлган портлаш оқибатида “Қурувчилар” метро бекатига шикаст етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергелидаги портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг