Порошенкога нисбатан давлатга хиёнат бўйича жиноий иш очилди
Олам
−
20 Май 2020
7629Украинанинг собиқ Президенти Петро Порошенкога нисбатан давлатга хиёнат бўйича жиноий иш очилди. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси хабар бермоқда.
Бундан ташқари, у ўз ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.
Ушбу иш АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден ва Порошенко ўртасида бўлиб ўтган суҳбатнинг аудио ёзуви пайдо бўлганидан сўнг очилди. Гап шундаки, Байденнинг ўғли Украинадаги Burisma нефть-газ компаниясида фаолият юритган. Компаниянинг ноқонуний фаолиятини текширган Бош прокурор Виктор Шокинни истеъфоси учун катта Байден Порошенкога 1 миллиард доллар таклиф қилган.
Шу билан бирга, Шокин Вашингтон босими остида Байден иши бўйича терговни тўхтатганини эълон қилади. У, шунингдек, ўзига нисбатан даъво қилган.
Эслатиб ўтамиз, Порошенкони 15 дан ортиқ жиноий ишга алоқадор, деб ҳисоблашмоқда. Уларнинг кўплари учун у гувоҳ сифатида жавоб беради.
LiveБарчаси