Покистон Олий суди Имрон Хоннинг ҳибсга олинишини ноқонуний деб топди
Олам
−
11 Май 2023
7616Покистон Олий суди собиқ бош вазир Имрон Хоннинг ҳибсга олинишини ноқонуний деб топди. Бу ҳақда маҳаллий “Geo TV” хабар берди.
Маълум қилинишича, Покистон Олий суди Имрон Хоннинг ҳибсга олинишини ноқонуний ҳисоблаб, сиёсатчини зудлик билан озод қилиш бўйича қарор чиқарган.
Эслатиб ўтамиз, Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон шу йилниг 9 май куни мамлакат пойтахти Исломободда ҳибсга олинган эди. Коррупцияда айбланаётган собиқ бош вазир судга қатнашиш учун борганида қамоққа олинган. Хоннинг ҳибсга олиниши фонида ўша куннинг ўзида Покистоннинг мухолиф “Адолат ҳаракати” партияси тарафдорлари ва фаоллари мамлакатнинг йирик шаҳарларида норозилик намойишларини бошлаб юборганди.
LiveБарчаси