Покистоннинг собиқ бош вазири ҳибсга олинди (видео)
Олам
−
09 Май 2023
9237Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон бугун, 9 май куни мамлакат пойтахти Исломободда ҳибсга олинди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Қайд этилишича, коррупция иши бўйича айбланаётган собиқ бош вазир судда қатнашиш учун борганида қамоққа олинган.
Имрон Хоннинг партияси юқори амалдорларидан бири Фавод Чаудрига кўра, 72 ёшли сиёсатчи бугун Исломободдаги суд залида Покистоннинг коррупцияга қарши курашиш органи – Миллий жавобгарлик бюроси ходимлари томонидан ушланган.
“Reuters” нашри хабарида айтилишича, Имрон Хон Исломобод олий маҳкамаси дарвозасидан ўтганидан кўп ўтмай, унинг ортидан ҳарбийлаштирилган кучлар контингенти ва бронетранспортёрлар кириб келган. Дарвоза зирҳли техника ёрдамида тўсиб қўйилиб, собиқ бош вазир кучли назорат остида олиб кетилган.
Имрон Хон ўтган йили унга нисбатан берилган ишончсизлик вотуми сабаб вазифасидан кетганди. У ўзининг ҳокимиятдан четлатилишини ноқонуний ва Ғарбнинг фитнаси эканини даъво қилиб, ҳозирги Бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳукуматига қарши сайловолди ташвиқотини олиб борган.
LiveБарчаси