Покистон Бош вазири парламентни тарқатиб юбормоқчи

Олам

image

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф бугун, 9 август куни Президент Ориф Алвига Миллий ассамблеяни (парламент қуйи палатаси) тарқатиб юборишни тасдиқлаш учун петиция юборади. Бу ҳақда кеча, 8 август куни кечқурун ҳукумат раҳбари “Dawn News” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Эртага Президентга Миллий ассамблеянинг тарқатилиши ҳақида хабар берилади, шундан сўнг мен мухолифат етакчиси Ража Риаз билан боғланиб, биринчи учрашувни ўтказаман”, деган Шариф.

Айтилишича, парламент қуйи палатасининг муддатидан олдин тарқатилиши натижасида республиканинг амалдаги раҳбарияти истеъфога чиқади. Вазирлар маҳкамаси ўрнида муваққат ҳукумат тузилади. Бироқ муваққат бош вазир номзоди ҳали аниқланмаган. Шарифнинг сўзларига кўра, унинг “Покистон мусулмон лигаси” партияси бу борада ҳукмрон коалициядаги ҳамкорлар билан маслаҳатлашувларни давом эттирмоқда.

Маълумот учун, Покистондаги парламент қуйи палатаси аъзолари беш йил муддатга сайланади. Покистон Конституциясига кўра, умумий сайловлар қуйи палата одатдагидек тарқатиб юборилганидан кейин 60 кун ичида, муддатидан олдин тарқатиб юборилган тақдирда эса 90 кун ичида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 3 апрель куни Покистон Президенти Ориф Алви парламент қуйи палатасини тарқатиб юборганди. Ўша пайтда парламентдаги мухолифат  Бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик вотумини ўтказишга уринган. Сўнг Бош вазир Президентга қонун чиқарувчи органни тарқатиб юборишни таклиф қилди. Президент бу таклифни қабул қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон парламент Шаҳбоз Шариф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг