Покистон Президенти мамлакат парламентини тарқатиб юборди 

Олам

image

Покистон Президенти Ориф Алви бугун, 3 апрель куни Бош вазир Имрон Хоннинг таклифига биноан Миллий ассамблеяни (парламент қуйи палатаси) тарқатиб юборди. Бу ҳақда Покистоннинг “Geo.tv” телеканали хабар берди. 

Таъкидланишича, мухолифат парламентда Имрон Хонга ишончсизлик вотумини ўтказишга уринган. Сўнг Бош вазир Президентга қонун чиқарувчи органни тарқатиб юборишни таклиф қилган. Президент таклифни қабул қилган. 

Палатанинг тарқатилиши ҳақидаги маълумотни Бош вазирнинг махсус ёрдамчиси Шаҳбаз Гилл ҳам тасдиқлаган. 

“Миллий ассамблея тарқатилди”, деб ёзган у ўзининг Twitter’даги саҳифасида ва энди Покистон халқи Бош вазир тақдирини ҳал қилишини қўшимча қилган. 

Бу мухолифат 2018 йилда ҳокимият тепасига келган Хонни мамлакатдаги иқтисодий вазиятни яхшилай олмаётганликда, шунингдек, коррупцияда айблаб, Бош вазирга ишончсизлик вотумини эълон қилишга уриниш бошланганидан кейин юз берган. Мамлакат парламенти қуйи палатасида бўлиб ўтган йиғилишда вице-спикер Қосим Сури бундай овоз беришни ўтказиш мамлакат конституциясига зид бўлишини, шунинг учун уни ўтказиш мумкин эмаслигини айтган. Шундан сўнг у парламент ишида танаффус эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон парламент

Баҳолаганлар

471

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг