Покистон Афғонистон бўйлаб авиазарбалар берди

Олам

image

Бугун, 13 март куни Покистон ҳарбий авиацияси Қандаҳордаги Афғонистон аэропорти яқинида жойлашган “Kam Air” компаниясининг ёнилғи омборларига ҳужум қилди. Бу ҳақда “Pashto” радиоси хабар берди. 

Қайд этилишича, “Kam Air” компанияси фуқаролик авиакомпаниялари ва БМТ самолётларини ёнилғи билан таъминлайди. Шунингдек, ҳужумлар Қобул шаҳридаги объектларга, Қандаҳор, Пактиё ва Пактика вилоятларига ҳам қаратилган.

“Толибон” вакили Забиҳулло Мужоҳиднинг билдиришича, ушбу бомбардимонлар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил октябрь ойида имзоланган ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай, жорий йил февраль ойи охирида Афғонистон ва Покистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди. 24 февраль куни Покистон Афғонистоннинг Нангарҳор ва Пактика провинцияларига ҳаво зарбалари берганини, оқибатда покистонлик толибларнинг бошпаналари йўқ қилиниб, камида 80 нафар жангари ўлдирилганини маълум қилди.

Қобул эса қўшни давлатни диний мактаблар ва тураржой биноларига ҳаво ҳужуми уюштирганликда айблади. Бунинг оқибатида ўнлаб одамлар, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлган ва жароҳатланган. Икки кундан сўнг “Толибон” Покистонга қарши ҳарбий операция бошлади, Исломобод эса бунга жавобан “Толибон” ҳукуматига “очиқ уруш” эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Покистон авиазарба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг