Пиолидан кейин “Милан”га ким устозлик қилади?

Спорт

image

“Милан” бош мураббийи Стефано Пиоли ёзда жамоани тарк этиш эҳтимоли юқори. “Россонерилар” раҳбарияти аллақачон италиялик мутахассиснинг ўрнига номзод қидиришни бошлаган. Бу ҳақда “Calciomercato” хабар берди.

Манбага кўра, “Милан” раҳбарлари “Болонья” устози Таиго Моттани таклиф қилмоқчи. “Россонерилар” раҳбарияти бир неча ойлардан буён мураббийнинг ишини кузатиб, унинг ёш футболчиларни тарбиялаш қобилиятини, шунингдек, ҳужумкор футбол услубини юқори баҳолаган.

Шу билан бирга, клуб маслаҳатчиси Златан Ибрагимович “Интер”, “Ювентус” ва Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, “Тоттенхэм”дан кетганидан кейин 2023 йилнинг мартидан бери ишсиз юрган Антонио Контега эътибор қаратмоқда.

“Милан” Италия чемпионатида 25 турдан кейин 3-ўринда бормоқда. Пиоли шогирдлари ҳисобида 52 очко бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Милан Стефано Пиоли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made