Pfizer-Biontech вакцинаси Ўзбекистонга олиб келинадими?

Жамият 1833

Бугунги кунда дунёда коронавирусга қарши эмлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу жараёнда турли давлатларнинг вакциналаридан фойдаланиляпти. Бироқ ривожланган Европа давлатларида АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг Biontech компанияси ишлаб чиқарган “Comirnaty” вакцинасига талаб юқори.

Ўзбекистон ҳукумати ҳам аҳолини эмлаш учун Pfizer-Biontech вакцинасини олиб келадими? Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов “Comirnaty” вакцинасини олиб келиш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берди.

“Биз COVAX механизми доирасида АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг Biontech компанияси ишлаб чиқарган вакцинани Ўзбекистонга олиб келиш учун 100 000 доза буюртма берган эдик. Лекин вакцинанинг ўзига хос транспортировкаси, ўзига хос сақланиши сабабли бу препарат Ўзбекистонга келмаган. Ўзбекистонда -70 даражада сақлашга мўлжалланган иккита йирик музлатгич ташкил қилиниб, бу вакцина билан ҳам эмлашга тайёргарлик кўрилганди”, деди Ботир Қурбонов.

Санитария-эпидемиологик хизмати масъулига кўра, бугунги кунда Pfizer очиқ савдоларга чиқарилмаган. Шу сабабдан уни сотиб олишнинг имкони йўқ. Агар у ҳам очиқ савдога чиқарилса, тез кунларда Pfizer вакцинаси ҳам олиб келинади ва аҳолини эимлаш бошланади.

Аввалроқ, Ботир Қурбонов Россиянинг “Спутник V” вакцинаси Ўзбекистонда амалдорларни эмлаш учун олиб келингани ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 49
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×