“Спутник V” вакцинаси фақат амалдорлар учун олиб келинганми?
Жамият
−
06 Май 2021
7442Ўзбекистонга Россиянинг “Спутник V” вакцинаси олиб келиниши билан ижтимоий тармоқларда бу вакцина ўзбек сиёсий элитаси учун келтирилгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. QALAMPIR.UZ мухбири Феруза Нажмиддинова бу гап-сўзлар қанчалик ҳақиқатга яқинлигига ойдинлик киритиш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбоновга юзланди.
Ботир Қурбонов “Спутник V” билан Ўзбекистонда кимлар эмланишига аниқлик киритиб, ушбу вакцинаси Ўзбекистонга 65 ёшдан катталарни эмлаш учун олиб келинганини таъкидлади.
“Спутник V” вакцинаси билан коронавирус билан даволанилаётган шифохоналарда фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларини ҳам эмлаш кўзда тутилган. Ҳозир Тошкент шаҳридаги вакцинация пунктларига "Спутник V" вакцинаси билан эмланиш учун мурожаат қилаётган 65 ёшдан кичик фуқароларда норозилик пайдо бўляпти. Аммо, ҳозир фақат 65 ёшдан катталарни ихтиёрий тарзда учта вакцинадан бирини танлаган ҳолда эмлаши кўзда тутилган”, дейди Ботир Қурбонов.
Масъулга кўра, бугунга қадар Тошкент шаҳрида 23 мингдан ортиқ фуқаро ушбу вакцинани қабул қилган. Вакцина олиб келинган пайтда уни совуқ ҳароратда сақлаш кереклиги учун фақат Тошкент шаҳрида фойдаланиш бошланган.
“Бугун-эртадан бутун Республикамиз бўйлаб ушбу вакцина билан эмалаш кўзда тутилган ва бу жараёнда ҳам фақат 65 ёшдан катталар эмланади”, дея аниқлик киритди Қурбонов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолини эмлаш жараёнида “Спутник V” вакцинасидан фойдаланиш жорий йилнинг 28 апрелидан бошланган.
LiveБарчаси