Песков: Путин Байдендан таклифнома олди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин АҚШ ташкиллаштираётган иқлим саммитига таклиф қилинди. Бу ҳақда Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Таъкидланишича, таклиф келган, аммо саммитнинг қай тарзда ўтиши борасида ҳозирча тафсилотлар мавжуд эмас. 

“Ҳа, ҳақиқатан ҳам бизга таклифнома келиб тушди. Аммо тафсилотлар мавжуд эмас. Ҳозир дипломатик каналлар орқали, Вашингтондаги элчихонамиз ва Американинг Москвадаги элчихонаси орқали тафсилотлар яъни саммит қандай кечади, у ерда ким иштирок этади ва ҳоказолар тўғрисида маълумот олишга ҳаракат қилмоқдамиз”, дейди Песков.

Аввалроқ, Оқ уй АҚШ Президенти Жо Байден 22-23 апрель кунлари иқлим бўйича музокараларга 40 нафар дунё раҳбарларини таклиф қилганини маълум қилганди. Учрашув онлайн тарзда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 27 та ташкилот Президент Жо Байденни Россияга нисбатан “бепарво риторика”ни тўхтатиш ва Владимир Путин билан конструктив икки томонлама музокараларни бошлашга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Путин Байден

Баҳолаганлар

456

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг