АҚШнинг 27 ташкилоти Байденни Путин билан ярашишга чақирди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШда 27 та ташкилот Президент Жо Байденни Россияга нисбатан “бепарво риторика”ни тўхтатиш ва Владимир Путин билан конструктив икки томонлама музокараларни бошлашга чақирди. Бу ҳақда Американинг “The Hill” нашри хабар бермоқда.

“Дипломатия, қурол назорати, қуролсизланиш ва тинчликни тарғиб қилувчи миллий ташкилотлар сифатида биз яқинда дунёдаги ядровий қуролларнинг 90 фоиздан кўпроғига эгалик қилувчи икки мамлакат ўртасидаги салбий мулоқотлардан чуқур хавотирга тушдик”, дейилади ташкилотларнинг баёнотида.

Улар Байденни “бепарво муҳокамаларда” иштирок этишни тўхтатиш ва Россия билан ядровий қурол бўйича музокараларни давом эттиришга чақирган, чунки ядровий пойга хавфи ҳар қачонгидан ҳам актуал.

Бундан ташқари, баёнот муаллифлари Америка раҳбарига дипломатияни ташқи сиёсат марказига қўйиш борасидаги ваъдасини эслатган.

Мурожаатни имзолаган ташкилотларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилмаган, аммо нашрнинг қайд этишича, уларнинг орасида “Justice Democrats”, “Blue America”, “Demand Progress”, “Our Revolution” ва “Progressive Democrats of America” ташкилотлари бор.

Эслатиб ўтамиз, яқинда АҚШ Президенти Жо Байден Россия Президентини “қотил” деб билишини айтган эди. Бунга жавобан Путин Америка раҳбарига соғлиқ тилиб, уни жонли эфирдаги мунозарага таклиф қилди. Байден жамоаси эса Россия раҳбарининг ушбу ташаббусига рад жавобини берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг