Байден Путинни “қотил” деб билишини айтди
Олам
−
17 Март 2021
13847АҚШ Президенти Жозеф Байден Путинни “қотил” деб билади. Бу ҳақда Байденнинг ўзи ABC телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
Журналист Байденга Россия Президенти Владимир Путинни “қотил”, деб биласизми, деган савол берган. Бунга Президент "ҳа", деб жавоб қатарган.
АҚШ Президенти шунингдек, Путин Америка сайловларига аралашгани учун товон тўлашини таъкидлаган.
@POTUS old @GStephanopoulos that he agreed Russian President Vladimir Putin is a "killer" and will "pay a price" for interfering in U.S. elections. https://t.co/q0wcG3Vkqr pic.twitter.com/jU8SLFAI38
— Biden_Squadron (@BidenSquadron) March 17, 2021
Маълум қилинишича, Байден январь ойи бошида Путин билан телефон орқали суҳбатлашган ва у Россия Президентига қуйидаги гапларни айтган:
“Мен сизни биламан, сиз ҳам мени биласиз. Агар [аралашув] бўлган бўлса, унда [оқибатларига] тайёр туринг”.
Эслатиб ўтамиз, Байден ва Путин ўртасидаги телефон орқали суҳбат АҚШ томонининг ташаббуси билан ташкиллаштирилган. Суҳбат чоғида Байден Путиндан Россиянинг 2020 йилги АҚШ президентлик сайловига аралушивидан ташқари, Россия мухолифати раҳбари Навальний билан боғлиқ вазият хусусида сўраган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь