Байден Россия ва Хитой раҳбарларига таклифнома юборди
Олам
−
27 Март 2021
13941АҚШ Президенти Жо Байден Россия Президенти Владимир Путинга иқлим бўйича музокараларда иштирок этиш учун таклифнома юборди. Бу ҳақда "Associated Press" манбаларига асосланиб хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Америка Президенти Хитой раҳбари Си Цзиньпинни ҳам ушбу тадбирда иштирок этишга таклиф қилган.
Жо Байденнинг ўзи ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган.
Сиёсатчи ушбу масала бўйича ҳали Россия ва Хитой раҳбарлари билан гаплашмаганини таъкидлаган.
"Ҳозирча йўқ, лекин улар таклиф қилинганларини билишади", деган Байден.
Давлат раҳбари Вашингтон ушбу тадбирни жорий йил апрель ойида онлайн форматда ўтказишни режалаштираётганини маълум қилган.
Аввалроқ, Байден Америка томонининг Европа Иттифоқи билан Россия ва Хитойга оид масалаларда биргаликда ишлаш истаги борлигини эълон қилганди.
LiveБарчаси