Байден Россия ва Хитойга қарши иттифоқчиларини танлади
Олам
−
26 Март 2021
11792Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари билан видеоконференция орқали учрашиши ҳақида хабар бергандик.
Кеча, 25 март куни бўлиб ўтган Европа Кенгаши саммити давомида Жо Байден Америка томонининг Европа Иттифоқи билан Россия ва Хитойга оид масалаларда биргаликда ишлаш истаги борлигини эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй хабар бермоқда.
"Президент, шунингдек, Хитой ва Россияни ўз ичига олган умумий ташқи сиёсий манфаатлар бўйича биргаликда ишлаш истагини билдирди. Бундан ташқари, у АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасида Туркия, Жанубий Кавказ, Шарқий Европа ва Ғарбий Болқон доирасида ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини таъкидлади", дейилган хабарда.
Учрашув давомида Байден кучли Европа Иттифоқи "АҚШ манфаатларига жавоб беришини" таъкидлаган.
У Европа Иттифоқи билан умумий муаммоларни ҳал қилишда, шу жумладан COVID-19 пандемияси ва иқлим ўзгариши таҳдидига қарши курашда ҳамкорликни ёқлаган.
Бундан ташқари, Америка раҳбари жаҳон аренасидаги "ўзини тутиш қоидалари" автократик эмас, балки демократик режимлар томонидан ўрнатилиши кераклигини таъкидлаган.
LiveБарчаси