Байден Трамп президентлигида ЕИ билан бузилган алоқаларни тиклайди
Олам
−
24 Март 2021
2497АҚШ Президенти Жо Байден эртага, 25 март куни Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари билан видеоконференция орқали учрашади. Бу ҳақда "Reuters" хабар берган.
Ушбу учрашувдан мақсад АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Дональд Трамп президентлигининг 4 йиллигида бузилган алоқаларни тиклаш бўлади.
Улар орасидан АҚШнинг Иқлим ўзгариши бўйича Париж битимидан чиққани, Эрон билан ядровий битим ва Европа Иттифоқидан товарларга тарифларни жорий этиш масалалари жой олган.
"Мен @POTUS'ни (АҚШ Президенти) ушбу ҳафта ўтказиладиган Европа Кенгаши йиғилишида кутаман. Америка Қўшма Штатлари Президентини келгуси ҳамкорлигимиз тўғрисида ўз фикрларини билдириши учун учрашувимизга қўшилишга таклиф қилдим. Трансатлантик альянсимизни тиклаш вақти келди", деб ёзган Европа Кенгаши раиси Шарль Мишель ўзининг Twitter'ида.
Маълумот ўрнида, Европа Иттифоқининг 27 мамлакати раҳбарлари 25-26 март кунлари видеоконференция орқали коронавирусга қарши вакциналар, Россия, Туркия ва саноат сиёсати масалаларини муҳокама қилади.
Байден Хитой ва Россия билан алоқаларни муҳокама қилиш мақсадида ушбу йиғилишда қатнашади.
LiveБарчаси