Пашинян яна Арманистон Бош вазири этиб тайинланди

Олам

image

Бугун, 2 август куни Арманистон Президенти Ваагн Хачатурян “Фуқаролик шартномаси” партияси етакчиси Никол Пашинянни мамлакат Бош вазири этиб тайинлади. Тегишли фармон Президентнинг веб-сайтида эълон қилинди.

Аввалроқ, Пашинян янги чақириқ парламентининг иш бошлаши муносабати билан ҳукумат истеъфога чиққанини эълон қилган эди. Президент кабинет истеъфосини қабул қилганидан сўнг, парламентдаги кўпчилик Пашинян номзодини яна бош вазирлик лавозимига илгари сурди.

Арманистон Конституциясига кўра, янги чақириқ Миллий мажлиснинг биринчи йиғилиши кунида ҳукумат ўз ваколатларини топшириши шарт. Янги парламентнинг ваколат муддати бошланганидан сўнг, Президент дарҳол парламентдаги кўпчилик томонидан илгари сурилган номзодни бош вазир этиб тайинлайди.

Эслатиб ўтамиз, Арманистонда парламент сайловлари 2026 йил 7 июнда бўлиб ўтган эди. Расмий натижаларга кўра, Миллий мажлисга учта сиёсий куч ўтди: Никол Пашинян бошчилигидаги “Фуқаролик шартномаси” партияси 49,7 фоиз овоз (726 819 та овоз), “Кучли Арманистон” блоги 23,2 фоиз овоз (340 060 та овоз) ва “Арманистон” блоги 9,9 фоиз овоз (144 983 та овоз) тўплади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг