Пашинян Арманистоннинг КХШТдан чиқишига шаъма қилди

Олам

image

Арманистон Бош вазири Николь Пашинян бугун, 22 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакатнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқишига ишора қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди

Қайд этилишича, Арманистон агар КХШТни “муомалага лаёқатсиз” ташкилот деб ҳисобласа, ундан чиқиши мумкин.

“Агар Арманистон КХШТдан де-юре чиқиш тўғрисида қарор қабул қилса, бу Арманистон КХШТ мамлакатни тарк этганини қайд этгандан кейин содир бўлади. Агар КХШТ лаёқатсиз ташкилотга айланса, бундай кун тартиби мавжуд. Шунда биз хавфсизлик масалаларимизни ўзимиз ҳал қилишимиз керак бўлади”, дейди у. 

Унинг қўшимча қилишича, мамлакат ҳарбий блокнинг Қирғизистонда ўтадиган машғулотларида қатнашиш масаласини муҳокама қилмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, Арманистоннинг КХШТдан норозилиги кеча бошланган ҳолат эмас. Мамлакат Озарбайжон билан Қорабоғ бўйича зиддиятларда КХШТ ва Россиядан ёрдам кутди. Бироқ қўллаб-қувватловга эришолмади ва тез орада Қорабоғ Озарбайжон томонидан қайтариб олинди. Шу йилнинг бошида 10 январь куни Пашинян Арманистон 2023 йилда ўз ҳудудида КХШТ машқларини ўтказмоқчи эмаслигини маълум қилди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги 26 январь куни баёнот бериб, Ереван КХШТ миссияси йўналиши бўйича ишни мантиқий якунламасдан, Европа Иттифоқи фойдасига танлов қилишни афзал кўрганини таъкидлади. Россия ташқи сиёсат идораси Арманистоннинг чегара ҳудудларида Европа Иттифоқи вакилларининг пайдо бўлиши фақат мавжуд қарама-қаршиликларни кучайтириши ва минтақада геосиёсий кескинликни келтириб чиқариши мумкинлигини маълум қилди. 20 февраль куни вазирлик вакили Мария Захарова Европа Иттифоқининг Арманистондаги фуқаролик миссиясидан мақсад Россияни минтақадан сиқиб чиқариш эканини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон Пашинян КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг