“Пахтакор” шифокори Дубай-Тошкент рейсида йўловчининг ҳаётини сақлаб қолди
Спорт
−
30 Ноябрь 2023
9746“Пахтакор” футбол клуби шифокори Дубай-Тошкент йўналишидаги рейс қатновида йўловчининг ҳаётини сақлаб қолинишига сабабчи бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, “Ал-Айн” билан ўйиндан қайтаётган жамоа ўрин олган бортда йўловчи ўзини жуда ёмон ҳис қилган. Клуб шифокори Умид Баҳромовнинг тезкор ҳаракатлари билан бемор ўзига келган.
“Беморга ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаганида, самолёт бошқа шаҳарга қўниши керак бўларди”, дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Таъкидлаш жоиз, Осиё Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида сафарда “Ал-Айн”ни 3:1 ҳисобида таслим этган “шерлар” муҳим паллада уч очко қўлга киритди. Уларнинг мусобақада кейинги босқичга чиқиши кейинги 6-турда ҳал бўлади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15