Оҳангарондаги боғчада 3 яшар бола заҳарланиб вафот этди

Crime

−

image

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳридаги 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 3 яшар тарбияланувчи ҳашаротларга қарши кимёвий воситани билмасдан ичиб қўйиб, вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 28 август куни содир бўлган. 2023 йил 16 июлда туғилган Т.И. боғчанинг ошхонасида турган ҳашаротларга қарши ишлатиладиган BSM воситасини ичиб қўйган. Шундан сўнг, у Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, бола 30 август куни тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасида боланинг ўлимига кимёвий моддадан келиб чиққан ўткир заҳарланиш, токсик миокардит, токсик энцефалопатия, бош мия ва ўпка шиши ҳамда икки томонлама пневмония сабаб бўлгани кўрсатилган.

Терговга қадар ўтказилган текширувда 27 август куни 6-сонли боғча хўжалик ишлари бўйича мудираси П.А. чақируви билан Оҳангарон туман дезинфекция станцияси ходими М.И. томонидан бинода ҳашаротларга қарши дезинфекция ишлари бажарилгани аниқланган.

Текширув давомида дезинфекция ишларидан ортиб қолган кимёвий аралашма белгиланган тартибда сақланмагани ва боғчада қолдирилгани маълум бўлган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 4 сентябрь куни Оҳангарон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида овқатдан заҳарланишда гумон қилинган фуқаролар шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends