Озарбайжон Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
Жамият
−
17 Сентябрь 2019
3356Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 14 сентябрь куни “Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонунни имзолагани, бу асосида Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига аъзо бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистоннинг 10 йил деганда мазкур Кенгашга қўшилиши ва ушбу тарихий ҳужжатни қабул қилиши Кенгашга аъзо давлатлар томонидан олқишланмоқда. Жумладан, Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши (Турк кенгаши)га аъзо бўлиб киришига доир баёнот берди.
Баёнотда шундай дейилади:
“Ўзбекистоннинг 2019 йил 14 сентябрга тўғри келган Нахичеван келишуви ратификациясининг якунлаши туркий тилли давлатлар бирдамлигини мустаҳкамлашда навбатдаги муҳим воқеа бўлди. Шунингдек, яна бир туркий тилли давлат – Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига қўшилиши тўғрисидаги қарор эълон қилинди, кенгаш 2009 йилда Нахичеван келишувига кўра тузилган бўлиб, ҳамон Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия унинг аъзолари ҳисобланади. Қардош Ўзбекистонни бу қарор билан қутлаймиз.
Ўзбекистон Республикасининг Турк Кенгашида ўзини тақдим этиш қарори бизнинг кўп асрлик чуқур илдизларга асосланган маданий ва тарихий қардошлигимизни янада ривожлантириш, замон талабларига мувофиқ туркий тилли давлатлар манфаати, фаровонлиги нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистоннинг Турк Кенгашига қўшилиши ҳақидаги тарихий қарорнинг Нахичеван келишуви имзоланишининг 10 йиллик санасига тўғри келишида Озарбайжон Республикаси учун алоҳида рамзий маъно бор. Шу йилнинг 15 октябрь куни Бакуда бўлиб ўтадиган Турк Кенгашининг 7-саммитида Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги қардош Ўзбекистон делегациясини қарши олиш кўнгилли хушхабар ва улкан шарафдир”.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь