Туркий Кенгаш Бош котиби ўринбосари Ўзбекистоннинг тарихдаги ўрни тикланишига умид қиляпти

Олам

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ўзбекистон жорий йилнинг сентябрь ойида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига қўшилди. Президент сентябрь ойида Бакуда бўлиб ўтган давлат раҳбарлари саммитида иштирок этди. 

22 декабрь куни бўлиб ўтаётган сайловларда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашидан 5 нафар ҳамда Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеясидан 9 нафар кузатувчи иштирок этмоқда. Улар орасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши Бош котибининг ўринбосари Умар Кўжаман ҳам бор. Ўзбекистондаги сайлов жараёнларини илк бор кузатаётган мутахассис QALAMPIR.UZ’га ушбу сайлов қанчалик халқаро стандартларга мос равишда ўтаётганини маълум қилди. 

“Бу ерда жуда муҳим бўлган парламент сайловларини кузатяпмиз. Ташрифимиз доирасида Марказий сайлов комиссияси раиси, сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашдик. Бугун эса овоз бериш жараёнинини кузатяпмиз. Эртага бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида кузатувларимизнинг натижаларини Ўзбекистон, дунё ва минтақа жамоатчилигига эълон қиламиз. Шунингдек, ўз баёнотимизни аъзо давлатларга ҳам етказамиз. 

Бугунгача бўлган иш мобайнида сайлов жараёни ҳақиқатан ҳам ҳаяжонли ва кўтаринки руҳда ўтаётганига гувоҳ бўлдик. Ҳам Марказий сайлов комиссияси, ҳам сиёсий партиялар билан бўлиб ўтган учрашувларда буни ўз кўзларимиз билан кўрдик ва ҳис қилдик. 

Сиёсий партиялар ҳам туман, ҳам шаҳар, ҳам Олий Мажлисда жуда катта ўзгаришларга қадам босяптилар. Яъни янги кадрлар Янги Ўзбекистоннинг қурилишида жуда муҳим роль ўйнайдилар. Шу боис бўлса керак бу сайловнинг шиори “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар”. Сайлов жараёни ушбу шиор остида ташкилий ишларга, сайлов кодексига, халқаро стандартларга уйғун ўтмоқда. Биз буни кузатиш ва гувоҳлик қилишдан жуда мамнунмиз. 

Ўйлайманки, туман, шаҳар ва Олий Мажлисга сайланадиган депутатлар Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги ислоҳотлар жараёнига ҳисса қўшиб, янги Ўзбекистонни қурадилар. Умид қиламизки, Ўзбекистон тарихда қанчалик муҳим роль ўйнаган бўлса, келажакда минтақада ҳам, Осиёда ҳам, дунёда ҳам муҳим ролга эга бўлади”. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши Умар Кўжаман

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг