Озодбек Назарбековнинг хизмат машинаси велосипедчини уриб юборди (видео)

Жамият

image

Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вазирлик расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 16 февраль куни Андижон вилояти Қорасув шаҳрида содир бўлган. 

Жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб борилган ва шифокорлар унга тезкор тиббий ёрдам кўрсатишган. Текширувлар натижасида йўловчининг соғлиғи билан боғлиқ жиддий, хавотирли ҳолат йўқлиги аниқланган.


Шунингдек, Маданият вазирлиги фуқаролардан йўлда ҳаракатланиш маданиятига қатъий риоя қилишларини сўраган. Воқеа ҳақида қўшимча маълумотлар берилиши қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 22 октябрь куни Тошкентда ўша пайтдаги Олий суд раиси Козим Комиловнинг Malibu хизмат машинаси йўл транспорт ҳодисасига учраган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

вазир Озодбек Назарбеков велосипедчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг