Оёқ эвазига медаль. Путин жон талвасасида ётган аскарни мукофотламоқчи
Олам
−
31 Май 2022
15002Россия Президенти Владимир Путин Украинадаги махсус ҳарбий операция давомида 150 нафар ҳарбий хизматчини қутқариб қолган лейтенант Балдан Цидиповга “Россия Қаҳрамони” унвонини бериш таклифини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 31 май куни у Бурятия раҳбари Алексей Циденов билан видео алоқа орқали учрашув ўтказган ва у Путиндан Цидиповни мукофотлаш ғоясини қўллаб-қувватлашни сўраган.
“Қўллаб-қувватлайман!”, деган Россия етакчиси.
Алексей Циденовнинг таъкидлашича, “лейтенант конвойга тўсатдан ҳужум қилиш чоғида ўзининг Бронетранспортёрини қўйиб, душман техникасини нокаутга учратган ва натижада 150 нафар сафдошини қутқарган”.
“Ҳозир Мудофаа вазирлиги лейтенант Балдан Цидиповга “Россия Қаҳрамони” унвонини берди. У оғир яраланган, оёғи кесилган, умуман олганда, олдинда кўплаб операциялар бор. Лекин у ҳозир ўзини яхши ҳис қиляпти”, дейди Циденов.
Маълумот учун, март ойи бошида Владимир Путин Украинадаги махсус операция давомида ҳалок бўлган доғистонлик Нурмамуҳаммад Гажимуҳаммадовга “Россия Қаҳрамони” унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Президентнинг сўзларига кўра, у оғир яраланган, бироқ жангни давом эттирган ҳамда ўзини ва уни ўраб турган душманларни граната билан портлатган.
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФРоссия-Украина уруши республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь