Отабек Муродов яна қамоққа олинди
Жамият
−
23 Сентябрь 2019
13502Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Отабек Муродов уй қамоғидан қамоқхонага ўтказилди. QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, Муродов 18 сентябрь куни қамоққа олинган.
Суд Отабек Муродовга қўлланган уй қамоғи эҳтиёт чорасини қайта кўриб чиқиб, уни қамоқ эҳтиёт чорасига алмаштирган. Муродов уй қамоғига 28 июнь куни ўтказилганди.
Отабек Муродов жорий йилнинг 20 июнь куни Бош прокурор лавозимидан озод қилинганди. У бу лавозимда 1,5 йил 2018 йил январдан 2019 йил ёзигача фаолият олиб борди.
21 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида прокуратура тизимини танқид қилиб, Муродовга нисбатан порахўрлик айблови билан жиноят иши очилганини маълум қилди.
Кейинроқ, Бош прокуратура матбуот хизмати Отабек Муродов яна бир собиқ Бош прокурор, ДХХнинг собиқ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида тергов қилинаётгани ҳақида маълумот берди.
LiveБарчаси