Отабек Муродов айбини тан олиб, уй қамоғига ўтказилдими?
Жамият
−
03 Июль 2019
22718Халқаро оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори, жиноят иши фигурантига айланган Отабек Муродов 28 июндан уй қамоғига ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Таъкидланишича, собиқ Бош прокурор барча айблар бўйича иқрорномага имзо чеккани ва тергов билан ҳамкорлик қилгани учун терговга уйидан қатнашига изн берилган:
Шунингдек, Муродовдан шаҳарни тарк этмаслик, Интернет ва мобил телефон тизимларидан фойдаланмаслик ҳақида тилхат олингани иддао қилиняпти. Шундан сўнг 2 июль куни уйидан терговга конвой ҳамроҳлигида олиб кетилган.
Мазкур хабарларга аниқлик киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати билан боғландик.
Бош прокуратураси Матбуот хизмати юқорида айтилганидек Муродовнинг иқрорномага имзо чеккани ва уй қамоғига ўтказилгани бўйича ҳеч бир маълумот йўқлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш очилганини маълум қилди. У коррупцияга алоқадорликда айбланиб, жиноят иши фигуранти бўлгани таъкидланди.