Отабек Холматовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Спорт

image

Ярим енгил вазн тоифасида WBA камари учун собиқ даъвогар, ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматов навбатдаги жангини 5 апрель куни ўтказади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Манбага кўра, Холматов 5 апрель куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “Top Rank” промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида иштирок этади. Унга ўша куни филиппинлик боксчи Жейсон Каной рақиблик қилади.

Отабек Холматов муваффақиятли операция қилинди  north_east

Отабек Холматов муваффақиятли операция қилинди 

Холматов мазкур жанг учун АҚШнинг Калифорния штати Индио шаҳрида Бектемир Мелиқўзиев, Муроджон Аҳмадалиев каби ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари билан бирга тайёргарлик олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида, Отабек Холматов фаолияти давомида 13 та жанг ўтказиб, 12 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини ўтган йилнинг март ойида вакант бўлиб турган WBA камари учун Раймонд Фордга қарши ўтказиб, имкониятни бой берганди. Каной ҳисобида эса 30 ғалаба, 12 мағлубият ва 2 та дуранг бор.


Мақола муаллифи

Теглар

WBA жанг Отабек Холматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг