Отабек Холматов муваффақиятли операция қилинди
Спорт
−
19 Апрель
24523Ўзбекистонлик профессионал боксчи, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камарининг собиқ даъвогари Отабек Холматов жарроҳлик столига ётди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
Холматов шу йил америкалик Раймонд Фордга қарши WBA чемпионлик камари учун кечган жангда аламли мағлубиятга учраганди. Сўнгги 12-раунд якунланишига 7 сония қолганда америкалик боксчи Холматовни техник нокаутга учратганди.
Ўша жангдан кейин ўзбекистонлик боксчининг оёғида жароҳат борлиги маълум бўлганди.
“Мени профессионал шифокорлар операция қилди. Қўллаб-қувватлаб турган барчадан миннатдорман. Ҳозир тезроқ тикланиб, рингга қайтишни ўйлаяпман. Жаҳон чемпиони бўлиш учун бор кучимни беришга тайёрман”, деб ёзган Холматов.
Маълумот учун, 25 ёшли Отабек Холматов профбоксда ўтказган 12 та жангнинг 11 тасида ғалаба қозонган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15