“Оmicron” Оқ уйга етиб келди – Байден

Олам

image

Коронавируснинг “omicron” штамми ҳатто Оқ уйгача етиб келди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден хабар берди.  

“Оmicron” жуда осон юқади, шунинг учун биз тўлиқ емланган одамлар коронавирус билан касалланганини кўрмоқдамиз”, деган Байден халққа мурожаатида. 

Унинг таъкидлашича, ҳар бир ташкилотда, ҳаттоки Оқ уйда ҳам “omicron”га қарши эмланганлар орасида инфекцияга чалиниш ҳолатлари мавжуд. Байден, шунингдек АҚШда коронавируснинг “omicron” штамми доминант бўлиб қолганини айтган. 

Аввалроқ, АҚШда биринчи марта коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланган беморнинг ўлими қайд этилгани ҳақида хабар бергандик. 

АҚШда “omicron” биринчи марта 1 декабрь куни қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден омикрон

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг