АҚШда илк бор “omicron” билан касалланган бемор вафот этди 

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШда биринчи марта коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланган беморнинг ўлими қайд этилди. Бу ҳақда Техас штати соғлиқни сақлаш тизимига таяниб хабар берилган.  

“Харрис округи соғлиқни сақлаш расмийлари фақатгина вафот этган бемор “50 ёшдан ошган эркак” экани, эмланмагани ва соғлиғида жиддий муаммоларга дуч келганига аниқлик киритишди”, дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, бу Қўшма Штатлардаги “omicron” билан касалланган беморларнинг биринчи ўлими бўлиши мумкин. 

Маълумот ўрнида, ўтган ҳафтада “omicron” Қўшма Штатларда COVID-19 нинг доминант штаммига айланди ва бу барча тасдиқланган ҳолатларнинг 73,2 фоизини ташкил этди. Шу билан бирга, бир ҳафта олдин, ўзгариш атиги 12 фоизни ташкил этди, қолган ҳолатлар эса “дельта” штамми билан боғлиқ эди. АҚШда “omicron” биринчи марта 1 декабрь куни қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ омикрон

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг