Олмазорга “свет” қайтди
Жамият
−
26 Март 2023
5176Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳар Олмазор туманида юқори кучланишли электр узатиш тармоғида носозлик юзага келиб, икки сутка давомида ўнлаб маҳаллаларда “свет” ўчганди. Бугун, 26 март куни мазкур носозлик бартараф этилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг Telegram каналида маълум қилинди.
Қайд этилишича, мазкур носозлик “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиалининг махсус бригадалари томонидан бартараф этилиб, бугун, соат 9:13 да трансформатор ишга қўйилган. Бугун соат 12:00 га қадар ҳудуднинг электр таъминоти босқичма-босқич тўлиқ қайта тикланиши айтилмоқда.
Олмазор туман ҳокимлигининг маълум қилишича, туманнинг “Аҳил”, “Пахта”, “Янги Тошкент”, “Беруний”, “Шодиёна”, “Истиқбол”, “Олтинсой”, “Бўстонобод”, “Тепа Гузар”, “Ғалаба”, “Табассум”, “Ислом ота” ҳамда “Чуқурсой” маҳаллаларининг аҳоли яшаш хонадонларига электр энергиясини етказиб берилиши тўлиқ тикланган.
Маълумот учун, носозлик келиб чиққан “Сағбон” подстанцияси “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Тошкент шаҳар филиали балансида бўлган. Ушбу носозликни бартараф этиш ишларига 50 нафардан ортиқ ишчи ходимдан иборат махсус бригада ва 12 та махсус техника жалб қилинган.
LiveБарчаси