Шар сабаб Тошкентнинг 4 та туманида “свет” ўчиб қолди

Local

−

image

Кеча, 19 октябрь куни осмонга учирилган оддий шар Тошкент шаҳрининг 4 туманида электр узилишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 19:05 да Қибрай туманида жойлашган “Акса Тошкент” иссиқлик электр станциясидаги трансформатор ҳимоя тизими ишга тушиши натижасида станция қуввати 460 МВтдан 185 МВтгача камайиши кузатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бунга станциянинг Т-5 трансформаторидаги шикастланиш сабаб бўлган. Бунинг оқибатида Юнусобод, Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилиш кузатилди.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида соат 19:09 да Юнусобод ва Олмазор туманларида электр таъминоти қисман тикланган. Соат 19:25 да эса захира манбалар орқали таъминот тўлиқ тикланган. Соат 19:38 да барча истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ қайта тикланган.

Кейинроқ маълум бўлишича, электр таъминотидаги ушбу узилишга “Акса Тошкент” ИЭСнинг очиқ тақсимлаш қурилмасига ҳавода учиб келган шар тушиши сабаб бўлган. Оқибатда ҳимоя тизими ишга тушиб, электр таъминотида узилиш юзага келган. Ҳолат акс этган видео кузатув камераси ёзувларидан олинган.

“Шу ўринда фуқаролардан электр станциялари, подстанциялар ва бошқа электр қурилмалари яқинида ҳавога шар учирмасликларини сўраймиз. Бу каби ҳолатлар электр таъминотида узилишларга сабаб бўлиши мумкин”, дейилади хабарда


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends