Олмалиқда аёл ўз танишини рашк қилиб ўлдириб қўйди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида аёл рашк сабаб ўз танишини 5 марта пичоқлаб, унинг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Билдирилишича, мазкур ҳолат бўйича суд жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судида кўриб чиқилган. Аниқлик киритилишича, ушбу воқеа ўтган йилнинг куз ойларида рўй берган. 1974 йилда туғилган аёл танишини бошқа аёлдан рашк қилиб, уни қасддан ўлдирмоқчи бўлган. Мастлик ҳолатида қўлига пичоқ олган аёл эркакка 5 марта уни суқиб олади ва бир кишининг ҳаётига нуқта қўяди.

Иш ҳужжатларида келтирилишича, эркак ва аёл бир-бири билан доимий равишда жанжаллашиб келган.

Суд ҳукмига кўра, аёл Жиноят кодексининг 97-моддасида (қасддан одам ўлдириш) кўзда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган ва унга нисбатан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида эркак тушида аёлининг ўзига нисбатан хиёнат қилганини кўриб, ухлаб ётган хотинини ўлдирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олмалиқ қасддан одам ўлдириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг