Олий суднинг айрим судьялари бошқа лавозимга тайинланди

Жамият

image

Бугун, 27 октябрь куни Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тегишли қарорлар қабул қилиниб, айрим судьялар ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, Судьялар олий кенгаши қарори билан:

• Жураев Баҳодир Абдумуродович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинган;

• Қўлдошев Жаҳонгир Абдуғаниевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинган;

• Исматова Азиза Собиржоновна – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинган;

• Аноров Фурқат Шуҳратович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинган;

• Мирзахонов Акмал Ҳабибуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинган;

• Юсупов Темуржон Комилжонович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинган;

• Мирраҳимов Мирали Маҳмуджонович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланган.

Шунингдек:

• Аллаев Убайдулла Саъдуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг судьяси лавозимига;

• Қаршиев Эргаш Мустафоқулович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси лавозимига;

• Ражабов Озоджон Обидович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;

• Раҳимов Соҳиб Ҳайитмуротович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

• Қаҳҳоров Фаррух Фармонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йилликнинг беш йил муддатига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро тумани судининг раиси лавозимига;

• Равшанов Хуршид Неъматович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йилликнинг беш йил муддатига Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

• Сайдуллаев Алишер Юсуфович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йилликнинг беш йил муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Навбаҳор тумани судининг раиси лавозимига тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Олий суд Судьялар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг