Олимпиада қолдирилди. Япония 6,32 миллиард доллардан маҳрум бўлди

Олам 1978
image

Хабариниз бор, жорий йилнинг июль-август ойларида Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган ёзги Олимпиада ўйинлари коронавирус сабаб бир йилга қолдирилди. Олимпиада-2020 мусобақаси бекор қилингани боис Япония иқтисодиёти 700 миллиард иена (6,32 миллиард доллар) соф фойдадан қуруқ қоладиган бўлди. 

Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб кенг тарқалгани боис кеча, 24 март куни, халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва Япония бош вазири Синдзо Абэ ёзги Олимпиада ўйинларини кўчириш борасида келишиб олди ва Олимпиада расман 2021 йилга кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 422 652 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бугунгача 18 901 киши вафот этди. Касалланганларнинг 108 349 нафари вирусдан буткул фориғ бўлган.

Жаҳонгир Сотволдиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 2.9
t
×